Марказий банк “Телеграм”даги сохта канал ваъдаларидан огоҳлантирмоқда
Жамият
−
22 Январь 2020
4697“Телеграм” мессенжирида Марказий банк номи билан нотўғри хабарлар тақатаётган сохта канал фош этилди. Бу ҳақда Банк ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, “zakaz_mui” номи билан рўйхатдан ўтган ва “MARKAZIY BANK AKSIYASI” номи билан фаолият олиб бораётган “Телеграм” каналда тарқатилаётган ахборот Марказий банкнинг коммуникацион каналларига алоқаси йўқ. Хабар ҳеч қандай асосга эга эмас.
“Расмий ташкилот номидан ноқонуний фаолият юритилиши амалдаги қонунчиликнинг қўпол бузилиши ҳисобланади ва кўриб чиқиш учун республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига юборилади“, дейилади маълумотда.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15