Марказий банк раисига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
19 Февраль 2019
10524Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки раисига янги ўринбосари тайинланди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 18 февраль куни имзолаган ПФ-5665 сонли фармонига мувофиқ Бобир Юлдашович Абубакиров Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Марказий банк Матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Абубакиров шу кунгача Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори лавозимида ишлаб келган.
Унинг вазифа мажбуриятлари қуйидагича:
нақд пул муомаласини ташкил этиш департаменти, Молия-иқтисод департаменти, Ишлар бошқармаси, Биринчи бўлим, Сафарбарлик ишлари ва фуқаро муҳофазаси бўлими фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;
унга Марказий банкнинг резерв фондларини тасарруф этиш ҳуқуқи берилади;
Марказий банк тасарруфидаги “Республика инкассация хизмати” давлат унитар корхонаси, “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси (Қоғоз фабрикаси, Босма фабрикаси, Зарбхона) ишини мувофиқлаштириб туради;
Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари иш фаолиятини мувофиқлаштиради, уларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлган масалаларни тезкор ҳал этиш ишларини ташкил қилади ва улар зиммасига юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун масъул ҳисобланади.
LiveБарчаси