Марказий банк раиси кимлар гўшт нархини сунъий пасайтиришга уринаётганини айтди

Жамият

image

Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимият органлари бозорларда гўшт нархини сунъий равишда пасайтиришга уриняпти. Бу ҳақда Мамаризо Нурмуротов Марказий банк раиси “Пул-кредит сиёсатининг 2021 йил ва 2022-2023 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналиши” ҳамда асосий ставка бўйича Бошқарув йиғилиши қарори юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Анжуманда дам олиш кунлари гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг давлат томонидан тартибга солиниши ҳолатлари юз бергани айтиб ўтилди. Аммо бу ҳолат қисқа муддатли самарадан кейин, инфляциянинг янада авж олишига сабаб бўлишига олдин гувоҳ бўлганмиз.

Марказий банк раиси мазкур ҳолатга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Биз ўзбекларда “Салласини олиб кел деса, калласини қўшиб олиб келади” деган мақол бор. Бу маҳаллий ҳокимият органларининг хатти-ҳаракати. Биз бундай чораларга қаршимиз. Аввало, Президент биздан маъмурий бошқариш эвазига эмас, балки талаб ва таклиф ҳисобига нархларни барқарорлаштиришни талаб қилмоқда. Биз ҳозирда мана шу мақсадга эришиш учун иқтисодий фаоллик ва инфляция даражаси барқарорлигини қўллаб-қавватлашга ҳаракат қиляпмиз”, деди Мамаризо Нурмуротов.


Мақола муаллифи

Теглар

Мамаризо Нурмуротов

Баҳолаганлар

739

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг