Марказий банк эсдалик тангаларининг янги нархини белгилади
Жамият
−
15 Январь 2020
4605Ўзбекистон Республикаси Марказий банки эсдалик тангаларнинг 2019 йил 24 апрелдан амалда бўладиган нархларини белгилади.
Унга кўра, 1 олтин танга 15 100 000 сўм, 1 кумуш танга 339 000 сўм қийматга эга бўлди.
Маълумот ўрнида: Нархлар Лондон қимматбаҳо металлар ассоциациясининг (LBMA) белгиланган нархи ва ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбати асосида қўйилган.
Эсдалик тангаларининг асиллик даражаси 999,9 ҳамда оғирлиги 31,1 граммдан иборат. 2018 йил 28 ноябрдан бошлаб эсдалик тангаларини тижорат банкларининг айрим филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш йўлга қўйилди.
Ушбу тангаларни сотиш нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада белгиланади.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь