Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида қолдирди
Жамият
−
22 Апрель 2021
2088Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Бу ҳақда банк Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, мазкур қарор инфляция даражасини пасайтириш ва иқтисодиётнинг тикланиб бориши шароитида иқтисодий фаолликни кўллаб-қувватлаш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш, ташқи бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши бўйича хатарлар фонида инфляция ва инфляцион кутилмаларнинг пасаювчи динамикасини сақлаб қолиш мақсадида қабул қилинган.
“Марказий банк ташқи ва ички шароитлар таъсирида инфляция омиллари ва хатарлари моҳиятини синчковлик билан ўрганишни давом эттиради”, дейилади хабарда.
Марказий банк Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши жорий йилнинг 10 июнига белгиланган.
Маълумот учун Марказий банк бошқаруви асосий ставкаси жорий йилнинг март ойида ҳам ўзгаришсиз қолдирилганди.
LiveБарчаси