Мари Фредрикссон саратон сабаб вафот этди

Маданият-санъат

image

Дунёга машҳур “Roxette” гуруҳи яккахони Мари Фредрикссон вафот этди. Хонанда 61 ёшда бўлган. 

"Мари Фредрикссон кеча, 9 декабрь куни эрталаб оғир касалликдан сўнг вафот этди", деб ёзмоқда “Dagens Nyheter” газетаси.

Фредриксон 1958 йил 30 майда Эсшё шаҳрида туғилган. Ўтган асрнинг 80-йилларида хонанданинг иккита мусиқий альбоми тингловчиларга тақдим этилган ва бу альбомлар унга мислсиз машҳурлик олиб келган. 

У 1986 йилда дўсти Пер Гессл билан “Roxette” гуруҳини тузди. Гуруҳ бутун дунё бўйлаб гастроль концерт дастурларини тақдим этди. “Roxette”нинг репертуаридан ўрин олган "Юрагингизни тингланг" ва "Бу севги бўлиши керак эди" қўшиқлари дунё рейтингларида юқори ўринларни эгаллаган. 

2000 йилларнинг бошларида Фредриксонга саратон касаллиги ташхиси қўйилган. Қўшиқчи кўп йиллар давомида касаллик билан курашди. Қайд этилишича, у икки фарзанднинг онаси бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Мари Фредрикссон Roxette

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар