Марғилонда 1,7 млрдни талон-торож қилган собиқ ХТБ бошлиғи қамалди

3-саҳифа

image

Аввлроқ, Марғилон шаҳар Халқ таълими бўлими собиқ бошлиғи қурилиш-таъмирлаш ишлари давомида жами 1,7 млрд сўм миқдордаги маблағларни талон-торож қилгани ва давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 3 ноябрь куни Ўзбекистон Бош прокуратураси Матбуот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, катта миқдордаги бюджет маблағини талон-торож қилишда айбланаётган Марғилон шаҳар Халқ таълими бўлими собиқ бошлиғига нисбатан “Қамоққа олиш” эҳтиёт чораси белгиланган.

“Жиноят ишлари бўйича Марғилон шахар судининг ажрими билан Марғилон шаҳар халқ таълими бўлими собиқ бошлиғига нисбатан “Қамоққа олиш” тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилган”, дейилади прокуратура Матбуот хизмати хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made