Марғилон шаҳри ҳудуди кенгайтирилади
Жамият
−
20 Август 2020
10005Марғилон шаҳар ҳудуди кенгайтирилади
Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳар ҳудуди 734 гектарга кенгаяди. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавакат Мирзиёев шу йилнинг 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Фарғона ва Марғилон шаҳарлари ҳудудини кенгайтириш бўйича берган топшириқларга асосан амалга оширилмоқда. Бу ҳақда УзA хабар берди.
Маълум бўлишича, вилоят қурилиш бошқармаси томонидан тақдим этилган бош режага асосан Марғилон шаҳрини кенгайтириш мақсадида Фарғона тумани Чекшўра Машраб Бобур массиви ҳудудидан бир қисми ҳамда Марғилон йўлдош шаҳарчаси майдонларини бириктириш муносабати билан Марғилон шаҳар маъмурий ҳудудий чегара чизиғига ўзгартириш киритиш белгиланди. Ишчи гуруҳ томонидан бу бўйича таклиф тайёрланди.
Янги таклифга кўра, Фарғона тумани Чекшўра Машраб Бобур массивидан 10 та қишлоқ хўжалик корхоналари, 8 та бегона ердан фойдаланувчилар, Марғилон йўлдош шаҳарчасидан 12 та бегона ердан фойдаланувчилар жами 734,91 гектар, шундан экин ер майдони 151,82 гектар, кўп йиллик дарахтлар 118,07 гектар ва 465,02 гектар бошқа ер майдонларини Марғилон шаҳрига ажратиш учун лойиҳа ишлари амалга оширилди.
Фарғона туманидан 734,91 гектар ер майдони шаҳарга қўшилгандан кейин Марғилон шаҳрининг умумий майдони 4 817,91 гектарни ташкил қилади. Ҳозирда бу борада тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланиб, маҳаллий кенгашлар ва Олий Мажлисда кўриб чиқиш учун киритишишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь