Марафонда 47 ёшли қатнашчи финишга етиб келиб, вафот этди

Олам 26111
image

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган марафонда 47 ёшли Рустем Содиқов вафот этди. Бу ҳақда мусобақа сайтида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 47 ёшли эркак 10 километр масофани босиб ўтган ва уни енгиб ўтиб, ҳушини йўқотган.

Яқинларининг сўзларига кўра, у бундай мусобақаларда биринчи марта қатнашаётгани йўқ.

“Иштирокчи Республика майдонида марра чизиғини зўрға босиб ўтиб, бир неча метр юриб, дарров йиқилди”, дейди марафон бош шифокори Оразбек Сахов.

Шифокорнинг айтишича, унга тиббий ёрдам кўрсатилган. Уни жонлантириш 30 дақиқа давом этган, бироқ Содиқовни қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган.

“Унинг ўлими сабаби суд-тиббий экспертизасидан кейин айтилади”, дейди Сахов.

Олмаота Марафони – Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиёдаги энг йирик спорт тадбири ҳисобланади. Марафон 2013 йилдан бери Халқаро марафонлар ва пойгалар ассоциацияси аъзоси ҳисобланади.

Фарангиз Салимова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 889
Рейтинг: 3
t
×