МАР суди собиқ президентни ҳибсга олишга ордер берди

Олам

image

Марказий Африка Республикаси махсус жиноий суди мамлакатнинг собиқ президенти Франсуа Бозизени ҳибсга олишга халқаро ордер берди. Бу ҳақда AFP хабар берди.

Бозизенинг инсониятга қарши жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Суд баёнотида айтилишича, Бозизега қарши унинг жиноий жавобгарлигини тасдиқловчи жиддий ва изчил далиллар мавжуд.

Махсус жиноий суд вакиллари марказий африкалик ва халқаро судьялардан иборат.

Уларнинг вазифаларига 2003 йилда Бозизе давлат тўнтариши оқибатида ҳокимият тепасига келганидан бери содир этилган ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятларни тергов қилиш ва судга тортиш киради.

У 2013 йилгача, мусулмонлар гуруҳи “Селека” томонидан ағдарилганига қадар президентлик қилган.

2023 йилнинг мартигача 77 ёшли собиқ президент Чадда сургунда яшаб, кейинчалик у ердан Гвинея-Бисауга жўнаб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий Африка Республикаси Франсуа Бозизе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар