Маошсиз ёки 180 минг долларгача. Президент маъмурияти ходимларининг ойлиги қанча?

Олам 18925
image

Жорий йилнинг 5 июль куни Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден маъмурияти Оқ уйда ишлайдиган барча ходимларининг йиллик маошларини эълон қилди. 474 нафар ходимнинг рўйхати Конгрессга юборилган. Бу ҳақда “Fox Business” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ходимларнинг маошлари йилига 0 доллардан 180 000 долларгача етади. Аксариятининг йиллик маоши 100 000 доллардан ошади. Оқ уйда 24 нафар ходим максимал $180 000 маош олади. Улар орасида Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер, ички сиёсат бўйича маслаҳатчи Сьюзан Райс ва бошқа кўплаб ҳуқуқий ҳамда сиёсий маслаҳатчилар бор.

Шунингдек, йилик даромади нолга тенг, яъни умуман маош олмайдиган 16 нафар ходим бор. Улар орасида Байденнинг иммиграция бўйича катта маслаҳатчиси Рамзи Кассем ва унинг иқтисодий сиёсат бўйича махсус сиёсий маслаҳатчиси Жастин Левиттни ҳам кўришимиз мумкин. Бундан ташқари, ўн икки нафар ходимнинг маоши 48 000 долларга тенг. 

Оқ уй ҳар йили Конгрессга тақдим этадиган ҳисоботда ўз ходимларининг маошларини ошкор қилиши шарт. 

Оқ уй ходими сифатида рўйхатга олинмаган бўлса-да, Байденнинг ўзи йилига 400 минг доллар ишлаб топади, бу амалдаги Президент учун одатий кўрсаткичдир. Маошга 50 000 долларлик "харажат нафақаси" ҳам, Байденнинг 100 000 долларлик саёҳат харажатлари ҳам кирмайди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 781
Рейтинг: 3
t
×