Маошидан норози ўқитувчилар иш ташлади

Олам

image

Шотландия мактаб ўқитувчилари ойлик маошини 10 фоизга оширишни талаб қилиб, 16 кунлик иш ташлашни эълон қилди. Бу ҳақда “Guardian” нашри хабар берди.

Иш ташлаш мамлакатнинг барча ҳудудларида бўлгани сабабли, мактаблар вақтинча ёпилган ҳамда ўрта мактаб ўқувчиларининг оралиқ имтиҳонлари тўхтатиб қўйилган.

Шунингдек, Шотландия таълим институти (EIS) ва Шотландия ўрта мактаб ўқитувчилари ассоциацияси (CCTA) аъзолари иш ҳақини 5 фоизга оширишни таклиф қилди, аммо мактаб ўқитувчилари бунга рози бўлмади.

Шотландия ўрта мактаб ўқитувчилари ассоциацияси бош котиби Сеамус Сеарсоннинг сўзларига кўра, ўқитувчилар аслида иш ташлашни хоҳламайди, уларнинг ойлик маоши кам бўлгани учун қўшимча репетиторлик ва бошқа ишларни қилишга мажбур бўлган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made