Manhattan ТЖМ: Flatiron иншоотида махсус таклиф

Бизнес

image

Янги йил байрамлари ҳам нишонлаб бўлинди, аммо First Development Group компаниясининг мижозлар учун фойдали таклифлари тўхтамаяпти. Ва, бугунги кунда девелопер Manhattan ТЖМнинг премиум иншооти – Flatiron’да хонадонларни харид қилиб олаётганда 30 ойга фоизсиз муддатли тўлов режасидан фойдаланишни таклиф қилади.

Manhattan – бу пойтахтнинг энг элита туманларидан бири – Дархондаги муҳташам турар-жой мажмуасидир. Тошкентдаги Нью-Йоркнинг бир бўлаги сизни том маънода бир вақтнинг ўзида ҳашаматлилик ва қулайлик қадрланувчи Нью-Йорк муҳитига ғарқ қилади, шу билан бирга табиат билан уйғунлик сизга бир олам ҳузур бағишлайди.

Ўтган йил ниҳоясида шохона Flatiron иншооти сотуви бошланган эди. Бу – ўзига хос учбурчак шаклида лойиҳалаштирилган, ўзгарувчан қаватли гўзал иншоот бўлиб, у илк қарашдаёқ “Bolshoye yabloko” тимсолларидан бири бўлган Flatiron Bilding осмонўпар биносини (дазмол шакли кўринишидаги иншоот) эслатади.

Нью-Йоркнинг ажойиб архитектурасига ўхшовчи иншоотлар бу билан чекланмайди. Қурилиш сифати ва қўлланилаётган материаллар ишончлилиги, стандартлар ва технологияларга мувофиқлиги, ҳудудларни белгилашни ташкил этиш халқаро талаб даражаси билан таққосланади. Таклиф этилаётган хонадонлар майдонларининг хилма-хиллиги ва ҳар бир сантиметригача функционал тарзда пухта ўйланган майдонини ҳисобга оладиган бўлсак, бу ерда, нафақат катта оилалар, балки бир неча кишидан иборат кичик оила вакиллари ҳам бемалол истиқомат қилишлари мумкин. Бугун ҳар бирингизда ўзингиз орзу қилганингиздек хонадонни 30 ойгача фоизсиз муддатли тўлов тарзида фойдали харид қилиб олишдек ажойиб имконият мавжуд. Flatironда яшаш ҳашамат ва қулайликнинг синонимидир, чунки бу иншоот Manhattan ТЖМнинг энг элита қисмидир.

Manhattan’даги хонадонлар дастлабки тугатиш форматида фойдаланишга топширилади, бунинг натижасида эса, ҳар бир харидор индивидуал тарзда ўз ижодкорлигини ҳисобга олган ҳолда ўз уйини безатиши мумкин. Flatiron иншооти тўлиқ эксклюзив режалаштириш ечимларини ва танлаш учун 16 қаватдан бирини таклиф қилади. Деразаларингиздан сиз шаҳар марказининг ажойиб манзарасини кашф қиласиз. Муддатли тўлаш учун бундан ҳам яхшироқ таклиф бўлмайди, ушбу ажойиб имкониятдан фойдаланишга улгуриб қолинг!

Manhattan ТЖМнинг савдо офисида, шунингдек, девелопернинг марказий офисида тафсилотларни билиб олишингиз, чегирма олишингиз ва харид қилишингиз мумкин.

“Manhattan” ТЖМ саво офиси манзили: Яшнобод тумани, Паркент кўчаси, 180.

FDG марказий савдо офисининг манзили:

Қўшимча маълумотни қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин:

+998 (78) 777-01-01
+998 (78) 150-55-11

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг 

Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Реклама ҳуқуқи асосида.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг