“Манёвр” қилган Malibu жарима майдончасининг “тўридан” жой олди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқда Malibu русумли автомобиль қатнов йўлида турли хавфли “манёвр”лар билан бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит берганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди. 

Ички ишлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу видео ўрганилган ва ҳайдовчига нисбатан содир этган қоидабузарликлари юзасидан тегишли тартибда баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган. 

“Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз. Йўл - ўйин майдони эмаслигини унутманг”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь ойида Голливуд “каскадёр”ларини доғда қолдирган оператор жавобгарликка тортилганди. У автомобиль қатнов қисмида Spark’нинг эшигига чиқиб, тўйни видеога олган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

181

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг