Мане Африканинг энг яхши футболчиси бўлди

Спорт 1756
image

Сенегаллик ҳужумчи Садио Мане “Африканинг энг яхши футболчиси” унвонига сазовор бўлди. Ушбу соврин учун курашда Мане “Ливерпуль”даги собиқ жамоадоши, мисрлик Муҳаммад Салоҳ ва “Челси” жамоаси дарвозабони ҳамда ўзининг термадаги  жамоадоши Эдуард Мендини ортда қолдирди.

Мане сўнгги мавсумда “Ливерпуль” билан Англия кубоги ва Англия лига кубогида ғалаба қозонди. Шунингдек, Мане мерсисайдликлар таркибида Англия Премьер лигаси вице-чемпиони бўлган бўлса, Европа Чемпионлар лигаси финалида Испаниянинг “Реал Мадрид” клубига имкониятни бой берган. Сенегал терма жамоаси сафида эса февралда бўлиб ўтган Африка чемпионатида чемпионликни қўлга киритган. 

Мане ёзги трансферлар ойнасида 32 миллион евро эвазига “Ливерпуль”дан “Бавария”га кўчиб ўтди.

Маълумот учун, сенегаллик ҳужумчи “Ливерпуль” таркибида 2021/22 мавсумда 50 учрашувда 23 та гол ва 3 та ассист қайд этган.

Иброҳим Давронов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 12
Рейтинг: 3.4
t
×