Мандарин ейиш кимларга мумкин эмас?
Фойдали
−
08 Декабрь 2020
20462Мандарин нимаси билан хавфли ва уни истеъмол қилиш кимларга мумкин эмас? Бу ҳақда тиббиёт фанлари номзоди, диетолог Ольга Григорьян маълумот берди.
Шифокорнинг таъкидлашича, мандаринни ҳаддан ташқари кўп ейиш ташқи кўринишга салбий таъсир кўрсатади, чунки унинг таркибидаги фруктоза миқдори бошқа цитрус меваларидагидан кўра кўп.
Шунингдек, семизликдан ва диабетдан азият чекувчилар ҳам ушбу мевани ўз рационидан чиқариши кераклиги айтилган.
"Кунига иккита мандарин ейиш мумкин, ундан кўп эмас", деб таъкидлаган Григорьян.
Шунингдек, мандарин аллергияси бор одамлар учун ҳам хавфли ҳисобланади.
"Агар сиз аллергик касалликларга дуч келсангиз, унда бу меваларни рационингиздан олиб ташлашингиз керак. Албатта, болалар учун ҳам дозани чеклаш зарур", деган шифокор.
Шунингдек, диетолог ошқозон-ичак касаллиги билан оғриганлар ҳам мандаринни чекланган миқдорда ейиши кераклигини айтган.
LiveБарчаси