Мандарин нархи “осмонда”. Антимонополия ўрганиш ўтказди

Жамият

image

Бу мавсумда мандарин нархлари кескин ошди. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўрганиш ўтказиб, таклифлар билдирди

Қўмита Ахборот хизматининг маълум қилишича, ўтказилган ўрганишда мандарин катта сорти Покистон маҳсулотини улгуржи нархи 8000-9000 сўмдан реализация қилинаётгани, деҳқон бозорларидаги чакана нархи 12000 сўмдан 14000 сўмгача сотилаётгани қайд этилган.

Хабарга кўра, таҳлил жараёнида декабр ойида импорт қилинган катта мандариннинг ҳар бир килограммига импорт нархи 1258,1 сўмни, божхона тўловлари жами 4874 сўмни ташкил этмоқда. 1 килограмм мандарин нархи эса 6132 сўмни ташкил этмоқда. Мандарин маҳсулоти, асосан, Афғонистон орқали Покистон давлатидан (81,9 фоиз) импорт қилинмоқда.

Афғонистоннинг Хайратон ҳудудидан Сурхондарё вилоятининг Айритом божхона ҳудудидагача бўлган масофа учун 1 та юк транспортига 20 000 килограмм маҳсулот юкланиши ва транспорт харажатлари ўртача 700 долларни ташкил этиши маълум бўлган.

Мандарин маҳсулотини Хитой Халқ Республикасидан импорт қилишдаги бир фуранинг транспорт харажатлари 2019 йилда 4000-5000 долларни ташкил этган бўлса, 2020 йилда пандемия сабабли битта фуранинг транспорт харажати 25000-26000 долларга чиқиб кетгани оқибатида, нархларнинг ошишига сабаб бўлаётгани ҳамда мазкур бозорга барча тадбиркорлик субъектларининг киришига тўсиқ бўлаётгани маълум бўлган.

Қўмита бир қатор таклифлар билдирган, хусусан, меваларнинг импорти билан боғлиқ барча божхона тўловлари ҳамда уни ҳисоблаш тартибини қайта кўриб чиқиш ва уларни камайтириш юзасидан таклиф билдирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

254

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг