“Манчестер Юнайтед” етакчиликни сақлаб қолди
Спорт
−
21 Январь 2021
2540Англия Премьер-лигасида етакчилик учун жиддий жанг кетмоқда. Яққол фаворит йўқ. “Лестер Сити”, “Ливерпуль”, “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” клублари иштирокидаги ҳар бир ўйиндан сўнг етакчи номи ўзгармоқда.
“Қилиз иблислар” Англия Премьер-лигасидаги 19-учрашувини жадвалда 18-уринда бораётган “Фулхэм”га қарши ўтказди. Ушбу учрашувнинг 5-дақиқасида “Фулхэм” ҳисобни очди. Битта гол фарқи билан ортда бораётган “Юнайтед” ўйиннинг 21-дақиқасида жамоа жужумчиси Кавани ва 65-дақиқасида Поль Погбанинг голлари ҳисобига ғалабани илиб кетди. Умимий ҳисоб 1:2.
Шундан сўнг, МЮ яна жадвал пешқадамига айланди, ваҳоланки “Фулхэм”га қарши учравушга қадар “қизил иблислар” 3-поғонани қайд этиб турган эди.