“Манчестер Юнайтед” етакчиларидан бири билан янги шартнома имзолади

Спорт 1621
image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” футбол клуби португалиялик ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш билан 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Натижада, Бруно “қизил иблислар”нинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланди. Бу ҳақда “Guardian” нашри хабар берди

Манбанинг маълум қилишича, португалиялик ярим ҳимоячи ва “Манчестер Юнайтед” ўртасидаги музокаралар июль ойидан бери давом этмоқда ва тахминан икки ҳафта олдин томонлар ўзаро келишувга эришган. Бу ҳақда яқин орада расмий хабар берилади

Португалиялик футболчининг янги шартномаси  амалдаги шартномасида кўрсатилган вақтга атиги бир йил қўшади. Аммо Брунонинг маошини сезиларли даражада ошириш кўзда тутилган.

Маълумот ўрнида, 28 ёшли футболчи жорий мавсумда, “Манчестер Юнайтед” сафида 37 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 14 та голли узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали португалиялик истеъдод эгасини 90 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси 2026 йилда якунланади.

 

Маъруф Абдумаликов
 

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 7
Рейтинг: 3.4
t
×