“Манчестер Юнайтед” ўз футболчисини сотмоқчи эмас
Спорт
−
04 апрел 2019 5634 1 дақиқа
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячи Поль Погбанинг трансферини таъқиқлаб қўйди. Бу ҳақда ESPN нашри маълум қилди.
Манчестерликлар футболчига қизиқиб, таклиф этилажак ҳар қандай маблағга эътибор бермоқчи эмас. Жорий мавсумда Погба МЮ сафида АПЛда 11 та гол киритиб, 9та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Олдинроқ футболчига “Реал” ва “Ювентус” клублари қизиқиш билдираётган эди. Ҳаттоки Мадридликлар франциялик 24 ёшли футболчига 145 миллион евро таклиф этишган. Инглизлар эса Поль билан янги шартнома борасида келишувга эришишга умид қилишмоқда.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август