“Манчестер Юнайтед” Туркия ва Сурияда зарар кўрганларга катта сумма хайрия қилди
Спорт
−
14 Февраль 2023
8456“Манчестер Юнайтед” Туркия ва Суриядаги зилзилалардан зарар кўрганларга ёрдам бериш учун UNICEF'га 50000 фунт стерлинг (60315 доллар) хайрия қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Манчестер Юнайтед”нинг 50000 фунт стерлинг миқдоридаги хайрияси зилзиладан жабр кўрган болалар ва оилаларнинг шошилинч эҳтиёжларини қондириш ва таъминот ишларини тезлаштиришга йўналтирилади.
UNICEF Сурияда болалар хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлашга ҳаракат қилмоқда. Ташкилот Туркияга фавқулодда вазиятлар учун зарур бўлган маҳсулотларни етказди ва болаларни хавфсиз жойга кўчишини таъминлади.
“Манчестер Юнайтед” молиявий бўлими бош ижрочи директори Жон Шиельс хайрия ишлари бўйича ўз фикрини билдирди.
“UNICEF ресурслари орқали клубнинг хайриялари Туркия ва Сурияга етказилади. Бизнинг хайрия даҳшатли фалокатдан жабр кўрган минглаб ёшлар ва оилаларга тезда ёрдам беришга ваъда берганимизни англатади”, дейди Шиельс.
LiveБарчаси