“Манчестер Юнайтед” трансферларга қанча маблағ ажратмоқчи?

Спорт 1856
image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби жорий йилнинг ёзида трансферлар учун 140 миллион евро ажратишни режалаштирган. Бу ҳақда “De Telegraaf” нашри хабар берди.

“Манчестер Юнайтед”нинг янги бош мураббийи  қизиқиш билдираётган футболчилар орасида “Аякс” футболчилари Юрриен Тимбер ва Энтони, шунингдек, “Барселона” ярим ҳимоячиси Френки де Йонг бор.

Тен Хаг Англия Премьер Лигасининг сўнгги турида “Манчестер Юнайтед” ва “Кристал Пэлас” ўртасидаги ўйинда иштирок этиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, ўтказилган 37 ўйиндан сўнг, “Манчестер Юнайтед” 58 очко билан 2021/2022 йилги Англия Премьер лигаси жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 2.8
t
×