“Манчестер Юнайтед” “шорт-листи”дан ўрин олган мураббийлар маълум

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ўрнига бошқа мутахассис тайинлашга ҳозирлик кўрмоқда. Клуб норвегияликни қачон ишдан бўшатиши ҳозирча аниқ эмас, аммо раҳбарлар янги мураббий вариантларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Manchester Evening News” нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Оле-Гуннар Сулшер ўрнига тайёр номзод йўқлиги сабабли 2021/2022 йилги мавсумни охиригача якунлаши мумкин.

“Манчестер Юнайтед” бошқарувига асосий номзод ҳозирда “Лестер” устози Брендан Рожерс ҳисобланади. Шунингдек, “қизил иблислар”нинг шорт-листида “Аякс” бош мураббийи Эрик тен Хаг ва испаниялик Луис Энрике ҳам бор.

Аввалроқ, Антонио Конте МЮ бошқарувига келиши тахмин қилинганди. Бироқ, италиялик АПЛнинг бошқа жамоаси “Тоттенхэм” бошқарувига келди.

Жамшидбек Маҳмудов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг