“Манчестер Юнайтед” “Реал”нинг 57 йиллик рекордини такрорлади 

Спорт 4910
image

"Манчестер Юнайтед" еврокубокларда "Реал"нинг 57 йиллик рекордини такрорлади. Бу ҳақда "Opta" хабар берган.  

Европа Лигаси ярим финал қарама-қаршилигининг биринчи ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Рома" билан учрашди. 

Учрашув 6:2 ҳисоби билан "Манчестер Юнайтед" фойдасига ҳал бўлди. 

Сўнгги марта "Реал" 1963/64 йилги мавсумда Европа кубогининг 1/2 финалида 6 та гол урганди (Цюрихга қарши, 6:0). Англия клуби "Реал"дан кейин еврокубоклар ярим финалида олтита гол урган биринчи жамоага айланди. 

Эътиборли томони шундаки, "қизил иблислар" 2007 йилнинг апрелидан бери биринчи марта Еврокубокларда олтита гол урди. 

Англия чемпионатининг навбатдаги турида "Манчестер Юнайтед" 2 май куни "Ливерпуль" билан ўйнайди, 6 май куни эса Европа Лигасида "Рома" билан жавоб учрашувини ўтказади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 229
Рейтинг: 3
Теглар
t
×