“Манчестер Юнайтед” “Реал” футболчисини сотиб олмоқчи

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси “Реал Мадрид”  юлдузи Марко Асенсио билан шартнома имзолаш имкониятига эга бўлиши мумкин. Бу ҳақда “El Chiringuito” телеканали хабар берди.

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Асенсио Криштиану Роналдунинг агенти Хорхе Мендешнинг мижози ҳисобланади. Бу 26 ёшли футболчининг “Манчестер Юнайтед”га ўтишида асосий ролни ўйнаши мумкин.

“Лос бланкос” учун ўта омадли ўтган мавсумда Марко Асенсио ғалабаларда асосий вазифани бажаролмади ва асосий таркибдаги ўрнини Федерико Вальвердега бўшатиб берди. Бироқ нима бўлган тақдирда ҳам Асенсио “Реал Мадрид” билан ажойиб совринларни қўлга киритди. Энди у шунчаки футболдан роҳатланиш учун “қизил иблислар” сафига бориб қўшилиши мумкин.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Асенсио “Реал Мадрид” сафида 42 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урган ва 2 та голли узатма амалга оширган. “Тransfermarkt” портали 26 ёшли иқтидор эгасини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг