“Манчестер Юнайтед” мусобақадан чиқди. Рангник айбдорларни айтди

Спорт

image

Кеча, 4 февраль куни Англия кубогининг 1/16 финали доирасида “Манчестер Юнайтед” жамоаси “Мидлсбро” жамоасига қарши баҳс олиб борди ва мағлуб бўлди.

Ўйиннинг 25-дақиқасида Жейдон Санчо жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 64-дақиқада Метти Крукс “Мидлсбро”нинг ҳисобни тенглаштирувчи голига муаллифлик қилди. Ўйиннинг асосий қисми дуранг билан якунланиб, ғолиб пеналтилар сериясида аниқланадиган бўлди.

Пеналтилар сериясида манчестерликлар сафида Энтони Эланга пеналтини аниқ амалга ошира олмади ҳамда серия 7-8 ҳисобида якунланди. “Мидлсбро” жамоаси чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Эътиборли жиҳати шундаки, 20-дақиқада “қизил иблислар” фойдасига белгиланган пеналтини Криштиану Роналду аниқ амалга ошира олмади. Бу португалиялик ҳужумчининг “Манчестер юнайтед” сафида ура олмаган тўртинчи, фаолиятидаги йигирма тўққизинчи пеналтиси бўлди.

Ўйиндан сўнг “манкунианликлар” бош мураббийи Ральф Рангник ўз фикрларини билдириб ўтди. 

“Биз ҳисобни 3-0 га қадар ҳам ўзгартиришимиз мумкин эди. Биринчи бўлимнинг ўзида бизда катта имкониятлар бўлди. Рақиб ҳам яхши ўйин кўрсатди ва гол урди. Демак, айб ўзимизда”, дейди германиялик мутахассис.

Шуҳрат Ҳомидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг