“Манчестер Юнайтед”га янги мураббий топилди

Спорт

image

Аргентиналик мутахассис Диего Симеоне янги таклиф сабаб Мадриднинг “Атлетико” клубини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Fichajes” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, 52 ёшли мураббий Англия премьер лигаси грандларидан бирида ишлаш имкониятига эга. “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти нидерландиялик мутахассис қўл остидаги “қизил иблислар”нинг беқарор натижаларидан норози ва агар вазият яхшиланмаса, Симеонега таклиф билан чиқишга тайёр. Агар МЮ ушбу мавсумда омадсиз ўйин кўрсатса, Диего келаси ёзда жамоани бошқариши мумкин.

Маълумот ўрнида, аргентиналик мураббий 2011 йилдан бери “Атлетико Мадрид” клубини бошқариб келмоқда. Унинг Мадрид клуби билан шартномаси 2023–2024 йилги мавсум охиригача амал қилади.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг