“Манчестер Юнайтед” 15 йилдан бери илк бор “Барселона”ни мағлуб этди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби 2008 йилдан буён илк бор “Барселона” жамоасини расмий ўйинда мағлуб этди. Бу ҳақда “Chempionat” нашри хабар берди.

Кеча, 23 февраль куни Европа лигаси 1/16 финалининг жавоб учрашуви бўлиб ўтди. Унда “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Барселона” клубини қабул қилди. Учрашув “Манчестер Юнайтед”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ушбу натижа билан “Манчестер Юнайтед” сўнгги 15 йил ичида илк бор еврокубоклар ўйинида “Барселона”ни мағлуб этишга муваффақ бўлди. Охирги марта инглиз клуби 2008 йил 29 апрелда Чемпионлар лигасининг ярим финал босқичида рақибни мағлуб этган эди (1: 0).

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ушбу якуний натижа билан Европа лигасининг 1/8 финалига йўл олди.

Айтиш жоизки, 2008 йилдан буён жамоалар ўзаро беш марта тўқнаш келган. Тўртта ўйин “Барселона” клубининг ғалабаси ва бир ўйин дуранг билан якунланган. 

Умуман олганда, “Манчестер Юнайтед” ва “Барселона” жамоалари расмий ўйинларда 17 марта куч синашган – 7 ғалаба ва бешта дуранг натижа билан Каталония клуби пешқадамлик қилмоқда.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made