“Манчестер Сити” етакчиси клубни тарк этадиган бўлди 

Спорт

image

“Манчестер Сити” клубининг португалиялик ярим ҳимоячиси Бернарду Сильва клубни тарк этади. Бу ҳақда футбол журналисти Педро Алмейда ўз X саҳифасида маълум қилди. 

Манбага кўра, 29 Сильва шу ёзда “шаҳарликлар” сафини тарк этиш бўйича якуний қарорни қабул қилган. Ҳозирда футболчи хизматларига Мадриднинг “Реал” клуби қизиқиш билдирмоқда. 

Жорий мавсумда Бернарду Сильва “Манчестер Сити” сафида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Фаолияти давомида Бернарду 1 марта Франция, 5 марта Англия чемпионатида ғолиб бўлган. “Ман Сити” сафида Европа Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида зафар қучган. “Transfermarkt”га кўра, унинг қиймати 80 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Бернарду Сильва

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг