“Манчестер Сити” “Милан” ҳужумчисини сотиб олмоқчи

Спорт 1848
image

Италиянинг “Милан” клуби ҳужумчиси Рафаэль Леаонинг хизматларига яна бир топ клуб қизиқиб қолди. 22 ёшли португалиялик футболчи Пари Сен-Жермен ва “Барселона”дан кейин “Манчестер Сити”нинг ҳам эътиборини тортди. Бу ҳақда журналист, инсайдер Николо Скира хабар берди.

Николо Скиранинг сўзларига кўра, "Манчестер Сити" Леаонинг ҳуқуқий ишларига масъул бўлган, таниқли футбол агенти Жорже Мендеш билан музокараларни бошлади.

Манбанинг хабарига кўра, миланликлар ҳужумчини сотишни истамаяпти. Агар, Леаони сотиб олишни истовчи клуб камида 70 миллион евро таклиф қиладиган бўлса, “Милан” жамоаси раҳбарияти музокаралар столига ўтириши мумкин.

Шунингдек, “россонерилар” Леаога 2026 йилгача мўлжалланган янги шартнома таклиф қилди. Агар, португалиялик ҳужумчи таклифни қабул қиладиган бўлса, унинг маоши йилига 4,5 миллион еврогача кўтарилади.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Рафаэль Леао “Милан” таркибида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширган. “Тransfermarkt” портали португалиялик иқтидор эгасини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 7
Рейтинг: 3
t
×