“Манчестер Сити” футболчисини маст ҳолда уйига олиб бориб қўйишди (фото)
Спорт
−
13 Июнь 2023
11652Европа чемпионлар лигасида ғолиб бўлган “Манчестер Сити” клуби футболчиси Жек Грилишни кеча, 12 июнь куни маст ҳолатда уйига олиб бориб қўйишди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Жек Грилиш 10 июнь куни “Интер” устидан қозонилган ғалабадан сўнг кўп миқдорда шампань виноси ва пиво ичган. Ҳатто Англияга қайтиш вақтида Грилиш самолиётга ногиронлар аравачасида олиб чиқилган.
“Мен уларни кўрган вақтим Жекнинг аҳволи унчалик яхши эмас эди. Уни жамоадошлари қўлтиқлаб автобусга олиб чиқишди, сўнгра самолётга чиқариш учун ногиронлар аравачасидан фойдаланишди”, дейди ҳолатга гувоҳ бўлган мухлислардан бири.
Европа чемпионлар лигаси ғолиблари Манчестерга қайтганидан кейин ҳам хурсандчилик қилишда давом этган. Ғалабадан кейинги кун ва индинига ҳам Грилишни маст ҳолатда кўришган.
Шунингдек, уч кун тинимсиз спиртли ичимлик истеъмол қилиш ортидан футболчининг соғлигида муаммолар юзага келгани айтилмоқда. Кеча, 12 июнь куни “Манчестер Сити” футболчиси Кайл Уокер дўсти ва жамоадоши Жек Грилишни уйига етаклаб олиб бориб қўйган.
Маълумот учун, Грилиш 2022/2023 йилги мавсумда требл қайд этган “Манчестер Сити” таркибида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15