“Манчестер Сити” футболчиси умрбодга қамалиши мумкин

Спорт

image

Франция терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби футболчиси Бенжамин Мендига бутун умрлик қамоқ жазоси таҳдид солмоқда. Бу ҳақда “Маrcа” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Менди 6 нафар аёлга 9 марта жинсий зўравонлик қилишда айбланмоқда. Ҳозирда франциялик футболчи ўзига қўйилган барча айбловларни рад этмоқда.

Ушбу ишни ўрганаётган прокурор Тимоти Крейнинг сўзларига ишонилса, Бенжамин 2 нафар “қурбони”га ўз уйининг хоналаридан бирида тажовуз қилган.

Менди 3 марта зўрлагани айтилаётган қизнинг дугонаси воқеани жуда даҳшатли тарзда тасвирлаб берган.

“У арвоҳни кўрганга ўхшарди. У ҳушини йўқотди. Менга у бир лаҳзага ўликдек туюлди”, деган жабрланувчининг дугонаси.

Бенжамин Мендига юқорида қўйилган айбловларнинг барчаси ўз тасдиғини топса, у қолган умрини тўрт девор ичида ўтказишга мажбур бўлади. Яъни, франциялик футбол юлдузига бутун умрлик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. Агарда Менди қўйилган айбловларнинг аксарияти ўз исботини топмаса, қамоқ  муддати 5 йилдан 20 йилгача бўлади.

Маълумот учун, 28 ёшли футболчи 2017 йилда “Монако”дан 57,5 миллион евро эвазига “Манчестер Сити” сафига бориб қўшилганди. Менди “Сити” таркибида Англия Премьер лигасининг 50 та учрашувида майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 11 та голли узатма амалга оширган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бенжамин Менди “Манчестер Сити”

Баҳолаганлар

860

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг