“Манчестер Сити” футболчилари ЕЧЛ финалида бардошли бўлиши керак — Гвардиола

Спорт

image

Бугун, 29 май куни Португалиянинг Порту шаҳрида “Манчестер Сити” ва “Челси” ўртасида Европа Чемпионлар лигасининг финал ўйини бўлиб ўтади.

Мусобақанинг ҳал қилувчи ўйини дастлаб Истанбулда бўлиши керак эди, аммо Туркиядан Буюк Британияга келган ҳар бир киши 10 кунлик карантинга олиниши кераклиги сабабли ўйин Туркиядан Португа кўчирилди.

Ҳозирда ҳар икки финалчи жамоа Портуда финал учун тайёрланмоқда. “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола бўлажак ўйин ҳақида гапириб, ғалаба қозониш учун бардошли бўлиш кераклигини таъкидлади.

“Биз бугунги ўйинда ғалаба қозониш учун барча имкониятларни ишга соламиз. Бардошли бўлишимиз, шунингдек, келгуси қийин вазиятларга тайёр туришимиз керак. Жамоа билан қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Менимча, бу яхши ўйин бўлади ва ғолибликка лойиқ жамоа ғалаба қозонади”, дейди Хосеп Гвардиола.

Маълумот учун, Гвардиола 2016 йилдан бери “Манчестер Сити” ни бошқариб келади. Бугун “Манчестер Сити” тарихда илк марта Чемпионлар лигаси финалида ўйнайди. Бу мавсумда “Манчестер Сити” Премьер лига ва Карабао кубоги (Англия футбол лигаси кубоги) совринларига эга бўлди.

Маълумот ўрнида, Гвардиола клуб билан 2023 йилгача шартнома имзолаганига қарамай, “Барселона” президенти Жоан Лапорта Хосеп Гвардиолани каталонияликлар мураббийи сифатида қайтаришни истаётгани ҳақида хабар берди. 

Испаниялик мураббий 2008-2012 йилларда “Барселона” бош мураббийи бўлган. Унинг раҳбарлигида клуб 3 марта Испания чемпионати ва суперкубогини, 2 марта Испания кубогини, 2 марта Чемпионлар лигаси, UEFA суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон кубогини қўлга киритган.

Англиялик футболчи Оуэн Харгривиз ўйин олдидан фикр билдириб, финалд “Манчестер Сити” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишини тахмин қилди. 

“Фил Фоден ва Риёд Маҳрез гол уришади”, дея ўйин олдидан фикр билдирди Харгривиз.

Финалга қадар Томас Тухель ва “Челси” “Манчестер Сити” устидан психологик устунликни қўлга киритишди. “Сити” биринчи марта Чемпионлар Лигаси финалида, “Челси” эса ўз тарихида учинчи марта финалда қатнашмоқда. Германиялик мутахассис “Челси” бош мураббийи бўлганидан бери Хосеп Гвардиолага қарши иккита учрашувда ҳам ғалаба қозонган. Лекин бунга қарамай, “Манчестер Сити” финал фаворити ҳисобланади.

Моҳинур Маматова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг