“Манчестер Сити” эгалари Италиядан клуб сотиб олишга яқин турибди

Спорт 2064
image

Италиянинг “Палермо” жамоаси президенти Дарио Мирри ўзининг 80 фоиз акцияларини “Манчестер Сити” ва яна 11 та клубга эгалик қилувчи “City Football Group”га сотишга тайёр. Бу ҳақда “Football Italia” нашри хабар берди.

Ҳозирда икки томон ҳам доимий музокараларга киришган ва имкон қадар тезроқ битим тузиш устида иш олиб бориляпти. Мирри жамоадаги улушининг бир қисмини сақлаб қолади. Агарда, “Палермо” сотиладиган бўлса, Дарио клубда вакиллик вазифасини бажаради.

“City Football Group” "Палермо" учун тахминан 6 миллион евро тўлайди. Шубҳасиз, йиллар давомида жамоанинг қиймати фақат ўсиб боради. Ушбу сотув Сицилия футболига улкан ўзгаришларни олиб келиши мумкин. Сабаби “Палермо” жорий мавсумда C Серияни Б Серияга алмаштиришга яқин. Яъни, уларни Италиянинг биринчи рақамли чемпионатидан озгина масофа ажратиб турибди. Янги эгалар билан “Палермо” мақсади томон тезроқ бориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, консорциум аллақачон бутун дунё бўйлаб 12 та клубга эгалик қилади, жумладан Австралиянинг “Мелбурн Сити”, Американинг “Нью-Йорк Сити” ва Уругвайнинг “Монтевидео Сити Торке” жамоаларига “City Football Group” нинг бевосита бошқаруви остида.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 2.9
t
×