“Манчестер Сити” Англия чемпиони

Спорт

image

Нега мухлислар Англия Премьер лигасини севади. Сабаби оддий, бу чемпионатда ҳеч ким фаворит эмас.

Ҳар қандай кучли таркибга жамоа ҳам қуйида бораётган жамоадан тарсаки қабул қилиши эҳтимоли юқори. 

Мухлисларини фантастик ўйинлар билан ром қила олган Англия Премьер лигаси лигаси ҳам ўз поёнига етди. 

Чемпионаат сўнгги туригача интрига сақланиб тургани эса барчанинг қизиқишини орттирган бўлса ажаб эмас. Худди “МЮ” сингари уларнинг ҳамшаҳари “Манчестер Сити” сўнгги турда “Брайтон” билан ўйиндаги ғалабаси сабаб кетма-кет иккинчи бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Умумий ҳисобда 6 чемпионликка эришди. 

“Сити”ни ортидан чемпионлик сари одимлаган “Ливерпуль” 97 очко тўплаб ҳам чемпион бўла олмади. Бу ахир Англия чемпионатида. 

Ғолиб аниқ, Чемпионшипга тушиб кетган жамоалар ҳам аниқ. Фақат, Чемпионлар лигасига бериладиган ўринлар ноаниқ, “Сити” ва “Ливерпул”дан ташқари. Иккита йўлланма учун “Челси”, “Тоттенҳем” ва “Арсенал” кураш олиб боради. Бу кураш Англия чемпионатида эмас, балки еврокубоклардаги муаффақиятга боғлиқ.

Агарда, 5 ўринда бораётган “Арсенал” Европа лигасида ғолиб бўлса, “Тоттенҳем” қолиб кетади. Ўз навбатида, “Тоттенҳем” Чемпионлар лигаси соврини боши узра кўтарса, демакки, “Челси” “чипта”дан қуруқ қолади. “Челси” Европа лигасида муваффақият қозона олса, “Арсенал” кейинги мавсумда еврокубоклардаги иштирокини УЕФА Европа лигасида бошлайди. 

Хуллас бу жамоаларнинг еврокубоклардаги муваффақияти Чемпионлар лигаси учун йўлланмани қўлга киритишига имкон яратади.

Чемпионатда иккинчи ўрин билан кифояланган “Ливерпуль” эса Чемпионлар лигаси бош совринини ўз уйига олиб келиш учун барчасига тайёр. Буни биз жамоанинг “Барса” билан ўйиндаги иштиёқида кўра олдик. 

Сульшер келгач қафасдан қўйиб юборилган “Қизил иблислар” дастлабки 10 турда фантастик ўйин кўрсатган бўлса-да, дастлаб Чемпионлар лигасида “Барса” қаршилигини синдира олмай турнирни эрта тарк этди. 

Чемпионатда ҳам сўнгги 10 турда 5 мағлубият, икки дуранг ва бор йўғи икки ғалаба билан турнирни 6-ўрин билан якунлади. “Сеҳрли таёқча” ҳам “МЮ”ни қутқара олмади. 

Англия чемпионатидан Чемпионшипга тушиб кетган жамоалар номи ҳам аниқ. Улар, “Ҳаддерсфилд”, “Фулҳем” ва “Кардифф сити” жамоаларидир.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг