“Манчестер Сити” 42 миллион фунтлик трансферни эълон қилди
Спорт
−
04 Июль 2022
3265Англиянинг “Манчестер Сити” клуби “Лидс” жамоасининг ярим ҳимоячиси Кэлвин Филлипсни сотиб олганини эълон қилди. Бу ҳақда “Сити”нинг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этиш жоизки, ярим ҳимоячи Манчестер клуби билан 6 йиллик шартнома имзолаган. Англиялик футболчи “Манчестер Сити” сафида 4-рақамда ҳаракат қилади.
Журналист, инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Манчестер клуби ярим ҳимоячи учун 42 миллион фунт ва қўшимча бонуслар тўлайди. Келишув доирасида “шаҳарликлар”нинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Дарко Жаби “Лидс”га ўтади.
Маълумот учун, ўтган мавсумда 26 ёшли Кэлвин Филлипс “Лидс” сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь