Манба: Яқин кунларда Зидан ПСЖ мураббийига айланади

Спорт 1938
image

Тез орада ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино ўрнини Зинедин Зидан эгаллайди. Бу ҳақда журналист Даниэль Риоло хабар берди

Қайд этиш жоизки, Даниэль Риоло анча ишончли манба ҳисобланади. Риоло 2020 йилнинг декабрь ойида Лионель Месси ПСЖга ўтишини ҳаммадан биринчи бўлиб айтган эди. Қолаверса, жорий йилнинг апрель ойида Килиан Мбаппе “Реал Мадрид”га ўтишни рад этиб, ПСЖ билан янги шартномани имзолаши ҳақидаги маълумотни биринчилардан бўлиб оммага эълон қилганди. 

Қайд этиш керакки, Қатар амири ҳам Париж клубини Зидан бошқаришини истамоқда.

Риолонинг ишонч билан таъкидлашича, Маурисио Почеттино ишдан бўшатилганидан сўнг, айнан Зидан ПСЖнинг бошқарув постини эгаллайди. Бу ҳақда яқин кунларда расман эълон қилинади.

Аввалроқ, ПСЖнинг жорий ёздаги трансфер бюджети бор йўғи  80 миллион евро экани хабар қилинганди.

Маълумот ўрнида, Зидан 2016 йилдан 2018 йилгача ва 2019 йилдан 2021 йилгача “Реал Мадрид”да фаолият олиб борган. Мураббий “лос бланкос” билан кетма-кет 11 та соврин ютган. Булар орасида Европа Чемпионлар лигасининг уч марта ғолиблиги ҳам бор.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 2.8
t
×