Манба: Роналду “Реал Мадрид”га қайтиши мумкин

Спорт

image
0:00
0:00
download

“Манчестер Юнайтед”нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзининг собиқ жамоаси “Реал Мадрид” сафига қайтиши мумкин. Бу ҳақда “Тhe Mirror” нашри хабар берди.

Манбага кўра, Роналду “Манчестер Юнайтед” учун “қора туш”га айланган мавсумни ҳам ёмон ўтказмади. Бироқ келаси мавсумдан “қизил иблислар”ни бошқарадиган Эрик тен Хаг жамоани 37 ёшли футболчи атрофига қурмаслиги деярли аниқ. Қолаверса, “Манчестер Юнайтед” келаси мавсумда Европа Чемпионлар лигасида ўйнамайди. Роналду эса фаолиятининг охирги йилларини ушбу мусобақадан узоқда ўтказиш ниятида эмас.

Мадриднинг “Реал” клуби эса ўз тарихидаги энг яхши тўп урар ҳужумчисини ортга қайтариш вариантига ижобий қарайди. Роналдунинг ўзи учун ҳам фаолиятини Мадридда якунлаш ажойиб туюлиши мумкин.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда Роналду “Манчестер Юнайтед” сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди. 37 ёшли португалиялик иқтидор эгасининг “қизил иблислар” билан 1+1 кўринишидаги шартномаси мавжуд.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

361

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг