Манба: Погба “Манчестер Юнайтед”ни тарк этади

Спорт 2432
image

“Манчестер Юнайтед”нинг франциялик ярим ҳимоячиси Поль Погба ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этади. Бу ҳақда “Мirror” нашри хабар берди.

Манбага кўра, 29 ёшли футболчи кетиши ҳақида шерикларига айтиб бўлган ва жамоа чат гуруҳини тарк этган.

Франциялик футболчининг “Манчестер Юнайтед” билан шартномаси мавсум охиригача амал қилади. Бош мураббий Ральф Рангникнинг сўзларига кўра, Погба “қизил иблислар” билан шартномани узайтирмоқчи эмас. 

Поль Погба “Манчестер Юнайтед”нинг “Ливерпуль”га қарши (0:4) кечган учрашувининг 10-дақиқасида жароҳат олди ва майдонни тарк этди. Кейинчалик маълум бўлдики, франциялик футболчи мавсум охиригача майдонга қайта олмайди. Шу тариқа, Полнинг Манчестердаги “эртаги” якунланган бўлиши мумкин.

Маълумот ўрнида, жорий мавсумда 29 ёшли футболчи “Юнайтед” таркибида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 9 та голли узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали франциялик иқтидор эгасини 55 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 3.2
t
×