Манба: Мейвезер ва Макгрегор реванш жанги ўтказишга яқин

Спорт

image

Афсонавий америкалик боксчи Флойд Мейвезер ва собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор реванш жанги ўтказишга яқин турибди. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.

Манбага кўра, бу жанг кўргазмали шоу бўлмайди. Яъни, мухлислар тўлақонли профессионал бокс гувоҳига айланиши мумкин.

Қайд этилишича, Флойд охирги марта рингга чиқади. Шунинг учун, бу жангни ўтказиб юбормаслик керак. Битим якунланиш арафасида турибди. Иккала томон ҳам шахсий шартларни келишиб олган. 
Таъкидлаш керак, Мейвезер бу жангни ўз даврининг якунланиши ва Жервонта Девис эрасининг бошланиши деб билади.

Маълумот учун, 2017 йилда Мейвезер ва Макгрегор ўртасида бокс қоидаларига кўра биринчи жанг ўтказилган. Унда Флойд Конарни ўнинчи раундда техник нокаутга учратган эди. Ҳозирча, улар ўртасидаги иккинчи тўқнашув айнан қайси санада ўтказилиши маълум эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

389

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг