Манба: Левандовски “Барселона” билан 3 йиллик шартнома имзолайди

Спорт

image

“Бавария” ва Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски “Барселона”га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда журналист, инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Польшалик футболчи Каталония клуби билан 2025 йилгача мўлжалланган шахсий шартнома шартларини келишиб олган. “Барселона” энди шартномани ёпиш учун “Бавария” билан трансфер шартларини муҳокама қилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Левандовски 2014 йилда Дортмунднинг “Боруссия”сидан “Бавария”га ўтган эди. 33 ёшли польшалик ҳужумчининг немис клуби билан шартномаси 2023 йилнинг июнида якунига етади. Левандовски жорий мавсумда Германия Бундеслигасида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 35 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг