Мана инновация! Музейга айланган собиқ кўмир кони
Олам
−
03 Июнь 2019
5270UNESCO’нинг Жаҳон маданий мерослари фондига киритилган собиқ кўмир заводи ҳақида эшитганмисиз? Марказий Осиё минтақавий экология маркази (МОМЭМ) томонидан Европа Иттифоқининг кўмаги остида амалга оширалаётган UzWaterAware лойиҳаси доирасида Германияга сафар давомида QALAMPIR.UZ мухбири Эссен шаҳрида жойлашган собиқ кўмир заводи – очиқ осмон остидаги музейда бўлди.
Саноат меъморчилиги ёдгорлиги ва очиқ осмон остидаги саноат тарихи музейи сифатида фойдаланиб келинаётган ушбу конда 1986 йил 23 декабрда кўмир қазиб олиш тўхтатилган.
Германиянинг Эссен шаҳрида жойлашган Золлвереин кони 2001 йилда UNESCO’нинг Жаҳон маданий мероси мақомини олган. 135 йил давомида кўмир кони сифатида фойдаланиб келинган иншоат қандай бўлса, шундайлигича сақлаб қолинган. Фақат унга музей кўринишини бериш ва ташриф буюрувчиларга шароит яратиш мақсадида айрим ўзгартиришлар киритилган.
Бинонинг ҳозирги ҳолати 1927-1932 йилларда шаклланган. Ўша даврларда саралаш ва кўмир ювиш цехи бунёд этилган. Меъморлар Фриц Шупп ва Мартин Креммер лойиҳа устида кўп вақт иш олиб боришган. Улар энг майда деталларни ҳам кўздан қочирмаган. Улар томонидан яратилган лойиҳа конлар қуришда намуна сифатида кўриб келинган.
Коннинг биринчи соҳиби Франц Ханиэль 1834 йилда ўша вақтда кўплаб немис давлатлари қўшилган “Deutscher Zollverein” божхона иттифоқи шарафига конга “Zollverein” номини берган. Бу иттифоқ узоқ вақтлар Рур вилоятининг иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин тутган.
Маълумки, Германия аллақачон кўмир қазиб олишни тўхтатган. Шу боис кўп йиллик тарихга эга бўлган Золлвереин конидан шунчаки воз кечилмаган.
Германияда минераллар қазиб олиш, экология ва атроф-муҳитни сақлаш, ҳаво софлигига зарар етказмаслик мақсадида тўхтатилган. Собиқ кўмир кони шу боис йирик музейга айлантирилган. У ҳар куни меҳмонлар билан гавжум.
Музейда ресторан, совғалар дўкони, кинотеатр, мажлислар залини учратиш мумкин. Унда кўргазмалар, турли маросимлар, шунингдек, тўйлар ҳам ўтказилади. Қолаверса, келин-куёвлар ушбу музейга келиб суратга тушишади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь