“Ман Сити” охирги мавсумда қанча даромад кўргани маълум бўлди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўтган мавсумда 817 миллион евро ишлаб топиб, Англия футбол клублари ўртасида мавсумий даромад бўйича рекорд ўрнатди. Бу ҳақда клуб ўз расмий сайтида маълум қилди.

“Шаҳарликлар” охирги мавсумда ўтган йилга нисбатан 114 миллион евро кўп даромад олган. Манчестер клубининг рекорд даромад келтирувчи асосий манбалари реклама, телекўрсатувлар ва ўйин кунларида сотилган чипталар савдосига тўғри келди.

2022/2023 йилги мавсумда “Манчестер Сити” Европа Чемпионлар лигаси ғолиби, Англия чемпиони ва мамлакат кубоги ғолибига айланиб, треблни қўлга киритди.

Сўнгги олти йил ичида Манчестер клуби беш марта мамлакат чемпионлик унвонини қўлга киритган. Жорий мавсумда Пеп Гвардиола шогирдлари 12 ўйиндан кейин “Ливерпуль”дан бир очко олдинда бўлиб, Премьер-лигада пешқадамлик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Пеп Гвардиола Шаҳарликлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made