“Ман Сити” “Барса” кўз тиккан футболчини “илиб” кетмоқчи
Спорт
−
17 Ноябрь 2021
2301Англиянинг “Манчестер Сити” клуби раҳбарияти январь ойида жамоадан кетиш истагини билдирган яримҳимоячи Раҳим Стерлинг билан хайрлашишга қарши эмас. Инглиз нашрлари хабарига кўра, англиялик футболчига Каталониянинг “Барселона” клуби қизиқиш билдирмоқда, бироқ футболчининг ўзи “Ливерпуль”га қайтишни афзал кўрмоқда.
Шу сабаб, “шаҳарликлар” Раҳимга ўринбосар қидира бошлади. “Transfer news live” нашри хабарига кўра, Англиянинг амалдаги чемпиони Германиянинг “Лейпциг” клуби аъзоси Дани Ольмога қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг нархи 50 миллион еврога баҳоланган ва испан футболчисининг “буқалар” билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Жорий мавсумда 23 ёшли яримҳимоячи Германия чемпионатида тўртта ўйинда майдонга тушди.
Маълумот ўрнида, Ольмога аввалроқ “Барселона” ҳам қизиқиш билдирганди. Испан нашрлари хабарига кўра, “кўк-анорранглилар”нинг янги устози Хави Эрнандеснинг шахсан ўзи немис футболчисини сотиб олишни талаб қилган.
Жамшидбек Маҳмудов
LiveБарчаси