“Мамлакатда христианлар сони 80 фоизга камайган”. Папанинг Ироққа ташрифидан мақсад нима?

Олам 8291
image

Рим папаси Франциск 24 соатдан кўпроқ вақт давомида Ироқда бўлиб турибди. Бу Рим-католик черкови раҳбарининг мамлакатга биринчи ташрифи ҳисобланади. Понтифик дастлаб, мамлакатда ҳукмронлик қилаётган Ироқ шиаларининг олий раҳбари – Оятуллоҳ Али ас-Систаний билан учрашган.

Икки иерарх замонавий дунёда таъқиб ва камситишларни ва уларни йўқ қилиш учун диний мулоқотнинг аҳамиятини муҳокама қилган. Али ал-Систаний, айниқса, мамлакат шимолидаги “Исломий давлат” террорчилик ташкилотининг уч йиллик зулмлари ва ваҳшийликларида қувғин қилинган ҳамда йўқ қилинган насронийларга содиқлигини понтификга ишонтирган.

2000 йилларнинг бошлари билан таққослаганда, Ироқда христианлар сони 80 фоизга камайди. Понтификнинг ушбу ташрифининг асосий вазифаларидан бири бу католик ва православлар каби насронийларни қўллаб-қувватлашдир.

Франциск учун ниҳоятда муҳим бўлган динлараро мулоқот ҳам ушбу ташрифнинг асосий вазифаларидан биридир. Папа динлараро учрашувни рамзий жойда – тарихий Ур шаҳри ҳудудида олиб борди, у ерда афсоналарга кўра, руҳий аждод деб ҳисобланган Инжил пайғамбари Иброҳим (мусулмонлар орасида – Иброҳим пайғамбар) туғилган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 505
Рейтинг: 2.9
t
×