Малика Кэтрин саратондан даволанишни якунлади
Олам
−
09 Сентябрь
4677Уэльс маликаси Кэтрин (Кейт Миддлтон) бугун, 9 сентябрь куни ўзига шу йил бошида ташхис қўйилган саратон касаллигидан даволанишни якунлаганини эълон қилди. Бу ҳақда Уэльс шаҳзодаси ва маликасининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида тегишли баёнот эълон қилинди.
"Ёз тугаши билан, кимётерапияни якунлаганимдан нақадар енгил тортганимни айта олмайман", дейди малика.
Кейт Миддлтоннинг сўзларига кўра, сўнгги тўққиз ой унинг оиласи учун "ақл бовар қилмайдиган даражада қийин" бўлган. Унинг таъкидлашича, саратонга қарши кураш "ҳамма учун, айниқса уларга энг яқин одамлар учун қийин, қўрқинчли ва олдиндан айтиб бўлмайдиган жараён".
Малика Кэтрин "тикланиш ва тўлиқ тикланиш" сари ҳаракат қилишда давом этишини қўшимча қилди. Унинг айтишича, бу узоқ вақт талаб этади. Шунга қарамай, Кэтрин яқин ойларда ишга қайтишни ва омма олдида чиқиш қилишни режалаштирмоқда.
"Аввал содир бўлган ҳамма нарсага қарамай, мен ҳаёт учун янги умид ва миннатдорчилик ҳисси билан тикланишнинг янги босқичига ўтмоқдаман", дейди Кейт Миддлтон.
Малика Кэтрин ва шаҳзода Уильям барчага ёрдам учун миннатдорлик билдирди. Кэтрин саратонга қарши курашда давом этаётганлар билан "ёнма-ён" қолишини қўшимча қилди.
Шифокорлар 42 ёшли Кейт Миддлтонга январь ойида қорин бўшлиғида жарроҳлик амалиётини ўтказгандан сўнг саратон ташхисини қўйишди. У февраль ойининг охирида кимётерапияни бошлади. Кейт Миддлтон июнь ойида даволанишда муваффақиятлар борлигини эълон қилди, шундан сўнг у деярли олти ой ичида биринчи марта омма олдида пайдо бўлди.
LiveБарчаси