Малика Изабелла 11 ойлик ҳарбий хизматни бошлади
World
−
13:55 3175 1 minute
Дания қироллик оиласининг 19 ёшли маликаси Изабелла расман ҳарбий хизматни бошлади. У Слагельсе шаҳри яқинидаги казармага етиб борди ва келаси 11 ой давомида Гвардия гусарлар полки сафида хизмат қилади. Бу ҳақда “Town and Country” хабар берди.
Қайд этилишича, малика билан бирга бу йил яна 1,6 минг нафар йигит ва қиз Дания армияси сафига қўшилган. Дания ОАВ ва қироллик саройи маълумотига кўра, малика Изабелла хизмат давомида ҳарбийларга тўланадиган маош ва бошқа тўловларни олишдан воз кечган.
Бундан аввал унинг акаси, тахт вориси шаҳзода Кристиан ҳам худди шундай қарор қабул қилган. Шаҳзода Кристиан ҳам аввал Слагельседаги шу ҳарбий қисмда хизмат қилган. Кейин эса у лейтенантлик бўйича ҳарбий таълимни бошлаган.
Маълумот учун, Европада хавфсизлик билан боғлиқ вазият кескинлашгани муносабати билан Дания 2024 йилда ҳарбий хизмат тизимини ислоҳ қилганди. Унга кўра, хизмат муддати тўрт ойдан 11 ойга узайтирилган, аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизмат тизимига киритилган ва ҳар йили хизматга чақириладиганлар сонини 2033 йилга қадар 7,5 минг нафарга етказиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Таиланд қиролининг катта қизи, малика Бажракитиябха Нарендира Дебявати 47 ёшида вафот этгани хабар қилинганди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28