“Малика”да ишлайдиган опа-сингиллар бировнинг картасидан 60 миллион “ухлатди”
3-саҳифа
−
22 Ноябрь 2022
8984Тошкентда “Малика” савдо мажмуасида жойлашган дўконда ишлайдиган опа-сингиллар бошқа бир фуқаронинг пластик картасидаги қарийб 60 миллион пулни нақдлаштириб, ўзлаштирди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 ноябрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи 21 ёшли А.А. Юнусобод тумани ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида, жорий йилнинг 7 ноябрь куни унга тегишли бўлган пластик картасидан 58 миллион 984 000 сўм миқдоридаги пуллар номаълум шахс томонидан ечиб олинганини маълум қилган ва ушбу номаълум шахсларни аниқлаш, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида ушбу жиноят опа-сингиллар, 27 ёшли З.Д. ва 18 ёшли З.М. томонидан содир этилгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан З.Д. ва З.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 2-қисми “б” ва “г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида, гумонланувчилар сўроқ қилинганларида, З.Д. мазкур пластик картани узи оператор бўлиб ишлайдиган “Малика” савдо мажмуасида жойлашган дўкондан топиб олгани, кейинчалик эса пластик карта тўғрисида ўзининг синглиси З.М.га хабар бериб, биргаликда банкомат олдига бориб, таваккал қилиб парол тариқасида “7777” рақамини терганлари, шу тариқа пластик картани ҳимоя кодини билиб олиб, унда бўлган пулларини ечиб олганларини маълум қилишган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь