Малака ошириш курсларидаги талон-торожликлар аниқланди
Жамият
−
05 Апрель 2021
6794Меҳнат органлари ходимларининг малакасини ошириш республика курслари томонидан маиший техника воситалари қиммат нархларда ҳарид қилинганлиги фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги давлат департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Меҳнат органлари ходимларининг малакасини ошириш республика курслари мансабдор шахслари, “A” хусусий корхонаси раҳбари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, ўртача бозор баҳоси 338,4 млн сўмни ташкил этувчи 126 дона турли маиший техника воситаларини 653,1 млн сўмга яъни, 314,7 млн сўмга қиммат нархларда харид қилиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь