Мактабларда ўқувчиларни битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти йўлга қўйилади

Жамият

image

Ўзбекистонда 2023-2024-ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларида ўқувчиларни битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти йўлга қўйилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Ўқувчиларга ўргатиладиган битта касб-ҳунар тури ва улар амалиёти йўлга қўйиладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхати шакллантирилди. Бунга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида “Касбий таълим” фани учун ажратилган ўқув соатлари ўқувчиларга ўргатиладиган касб-ҳунар туридан келиб чиққан ҳолда тақсимланади.

Танлаб олинган 208 та мактабда ўқувчилар қизиқишидан келиб чиқиб, қуйидаги 3 йўналишлардан бири бўйича касб-ҳунар ўргатилади:

  • ишчи касблар (ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий хусусиятидан келиб чиқиб, тадбиркор ва ҳунармандлар жалб қилинган ҳолда 64 турда),
  • тадбиркорлик (21 турдаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича),
  • замонавий касблар (10 дан ортиқ ахборот технологиялари ва креатив индустрия йўналиши бўйича)

Ўқувчиларга ўргатиладиган битта касб-ҳунар тури ва улар амалиёти йўлга қўйиладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Маълумот учун, 2023-2024-ўқув йилида 17 минг нафардан ортиқ умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-синф ўқувчиларига касб-ҳунарга ўргатилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made